Шаҳрисабзнинг энг чекка ҳудудида замонавий боғча фойдаланишга топширилди

17:21 19 Февраль 2024 Жамият
236 0

Фото: "Халқ сўзи"

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, /“Халқ сўзи”. Шаҳрисабз туманининг энг чекка ва тоғли ҳудудларидан бири — Абзият маҳалласида янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Фото: "Халқ сўзи"

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда сўзга чиққанлар томонидан таъкидланганидек, бугун мамлакатимизда мактабгача ёшдаги болаларнинг сифатли таълим ва тарбия олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Энг чекка ҳудудларда ҳам замонавий мактабгача таълим ташкилотлари барпо этилиб, фойдаланишга топшириляпти. Абзият маҳалласида 120 ўринга мўлжалланган замонавий мактабгача таълим ташкилотининг иш бошлаши бу борадаги ишларнинг яна бир намунаси бўлди.

— Маҳалламиздаги эски боғча мослаштирилган бинода жойлашган бўлиб, сўнгги йилларда ўта таъмирталаб аҳволга келиб қолганди, — дейди Шаҳрисабз туманидаги 25-ДМТТ мудираси Ҳулкар Қодирова. — Ўтган йили эски бино бузиб ташланиб, ўрнида замонавий иншоот қуриш ишлари бошланганди. Бугун мана шундай кўркам ва барча шарт-шароитларга эга мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Бу ерда болажонларга сифатли таълим ва тарбия бериш учун барча имкониятлар муҳайё этилган.

Фото: "Халқ сўзи"

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, 2016 йилда Қашқадарёда мавжуд боғчалар сони 326 тани, қамров даражаси эса 13 фоизни ташкил этарди. Ҳозир вилоятда 3500 дан ортиқ мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, қамров даражаси 60 фоиздан ортди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер