Шаҳрисабзда афғон гиламлари тўқилмоқда
Иллюстратив фото
Шаҳрисабз шаҳрида “AFGHAN BAZAR SILK CARPETS SHAKHRISABZ” МЧЖ шаклидаги Афғонистон билан ҳамкорликда афғон гиламлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган қўшма корхона ишга тушди.
Корхона иш бошқарувчиси Насим Зиёвуддиновнинг маълум қилишига кўра, гилам тўқиш ускуналари афғонистонлик ҳамкорлар томонидан олиб келиб ўрнатилган. Асосан гилам қўлда тўқилади. Шу боис айни пайтда 60 нафарга яқин ишсиз шаҳрисабзлик хотин-қиз афғонистонлик мутахассислардан анчайин мураккаб бўлган қўлда гилам тўқиш сир-асрорларини пухта ўрганишмоқда.
Энг муҳими, Шаҳрисабзда тўқилаётган бу гиламларни Европа давлатларига экспорт қилиш мўлжалланмоқда. Бундан ташқари Шаҳрисабзга келаётган хорижлик сайёҳлар ҳам қўшни мамлакат билан ҳамкорликда яратилаётган қадимий усулдаги бу гилам намуналарини томоша қилиши ҳамда харид қилиши учун имконият яратилади.
Фахриддин Бозоров,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг