Шаҳрихонда чигит униб чиқди
Фото: auz.uz
“Халқ сўзи ONLINE”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги “Қашқар диёри” фермер хўжалиги дала майдонида чигитдан илк ниҳол униб чиқди. Маълум қилинишича, 27 февраль куни 58 гектар майдонга чигитнинг “Андижон-35” навини экиш ишлари якунланган.
— Ўтган йили пахта бўйича йиллик шартнома режасини 123 фоиз бажардик, — дейди фермер хўжалиги раҳбари Тоймирза Юсупов. — Бу йилги ҳосилдан ҳам умидимиз катта. Боиси, юқори ҳосил олиш учун қиш чилласида ҳам далага ишлов бердик. Аниқ режа асосида олиб бораётган ишларимиз бугун ўзининг ижобий натижасини берди. Қувончимиз кузда ўз маҳсулини беришига ишончим комил.
Хўжалик аъзолари ғўзага ишлов бериш ишлари бошлангунига қадар 55 гектар ер майдонидаги буғдойнинг чиллаки навини парваришлаш билан банд бўлмоқдалар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг