Шаҳобиддин Зоиров ҳам профессионал боксга ўтади

15:45 07 Февраль 2019 Спорт
1186 0

Рио Олимпиадаси чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори Шаҳобиддин Зоиров фаолиятини профессионал боксда давом эттиради. Бу ҳақда боксчи МОҚ Матбуот ва медиа департаменти вакилларига маълум қилди.

Чарм қўлқоп устаси “MTK Global” промоутерлик компанияси билан келишувга эришган. У бир неча кундан сўнг Британияга йўл олади. Айнан ўша ерда боксчининг проф рингдаги дастлабки жанги қачон ва кимга қарши ўтказилиши маълум бўлади.

Миллий олимпия қўмитаси Шаҳобиддин Зоировга профессионал рингда муваффақиятлар тилайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер