Шаҳноза Содиқова — “Адлия аёли” танлови ғолиби
Фото: “Халқ сўзи”
Андижон вилоятида “Адлия аёли” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда шаҳар ва туман адлия бўлимларида фаолият олиб борувчи хотин-қизлар ўзларининг касб маҳоратини намойиш этдилар.
— Танлов шартларига кўра, иштирокчиларнинг ҳуқуқий билими ва фаолиятга доир фикрлаш даражаси ва тафаккури синовдан ўтказилди,—дейди адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Муҳаммадбобур Каримов. – Қолаверса, уларнинг спорт соҳасида ҳам беллашиб, маҳоратларини намойиш этишди.
Ҳакамлар ҳайъати қатнашчилар иштирокига юқори баҳо берди. Танлов жараёнида улар нечоғли юксак салоҳиятли касб эгаси эканликларини ифода этганлиги эътироф этилди. Якунда юридик техникуми ўқитувчиси Шаҳноза Содиқова ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг республика босқичига йўлланма олди.
Умиджон МАМАРАСУЛОВ,
журналист.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг