“Shaffof” АГТКШдаги ноқонуний ҳолатлар ўрганилмоқда
Архив фото
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда республиканинг турли ҳудудларида “Shaffof” бренди остида фаолият юритаётган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари ҳамда тадбиркорлик субъектларида содир этилаётган ноқонуний ҳолатларга чек қўйиш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда.
Хусусан, “Shaffof” бренди остидаги 73 та хўжалик субъектига қарашли 101 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасининг табиий газ ва электр тармоқларидан ноқонуний фойдаланиши ҳолатлари ўрганилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг