Сержантлар “Ватанга қасамёд” қилишди

18:28 14 Апрель 2025 Жамият
292 0

Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетида божхона хизматига қабул қилинган ҳамда бошланғич тайёргарлик курсини тамомлаган бир гуруҳ сержантлар “Ватанга қасамёд” қилишди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари О.Чориев, Ўзбекистон божхона хизмати фахрийлари, Божхона органлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, тегишли масъуллар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан ҳозирги кунда божхона органларига билимли ва малакали кадрларни жалб этиш, уларнинг касбий маҳоратларини мунтазам ошириб боришлари учун барча шарт-шароитлар мавжудлиги, ёш ходимлар эса бунга жавобан келгусида етук кадр бўлиб етишишлари ҳамда касбига садоқат билан коррупцияга муросасиз кайфиятда бўлишлари лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир якунида бўлажак офицерлар ҳарбий оркестр жўрлигида тантанали равишда саф тортиб ўтишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер