Сергелидаги даҳшатли ЙТҲда «Matiz» ҳайдовчиси ҳалок бўлди
2020 йилнинг 4 сентябрь куни соат 08.20 да Сергели туманидаги Оби Ҳаёт ва Файзли кўчалари кесишмасида “Matiz” русумли автомобиль (давлат рақами 01 Р 685 КВ) ҳайдовчиси 72 ёшли Лелий К. чап томонга бурилиш вақтида кесишма йўлдан ҳаракатланиб келаётган ва ҳаракат устуворлигига эга бўлган 27 ёшли Шукуржон М. бошқарувидаги “Spark” (давлат рақами 01 R 546 BB) автомобилига йўл бермаганлиги боис тўқнашув юзага келган.
“Matiz” автомобили инерция сабабли ҳаракатни давом эттириб, йўл четида тўхтаб турган 39 ёшли Алексей К. бошқарувидаги “Cobalt” (давлат рақами 01 F 233 JB) автомобилига тўқнашган.
ЙТҲ натижасида “Matiz” русумли автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида олган жароҳатлар туфайли ҳаётдан кўз юмди.
Мазкур факт бўйича тергов олди текширувлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг