Сергелидаги 72 та хонадон кимларга берилди?
Президентимизнинг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, яқинда пойтахтимизда истиқомат қилувчи кам таъминланган, ногиронлиги бор, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларнинг 72 тасига Сергели туманида қурилган замонавий арзон кўп қаватли уй-жойларнинг калитлари топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда сўзга чиққанлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг турмуш даражаси ҳамда сифатини янада яхшилаш, уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, бундай шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари У. Мухаммадиев иштирок этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг