Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасидаги омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлди — ФВВ
Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган “Inter Logistics” МЧЖга қарашли омборхонада кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 16 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон соат 02:48 да ҳодиса рўй берган ҳудудга етиб бориб, ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилган.
"ФВВ ходимлари томонидан ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган. Ёнғин соат 05:02 да қуршаб олинган. ФВВ ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин майдони қисқартирилиб борилмоқда. Воқеа жойида дастлабки дақиқалардан бошлаб ФВВ раҳбарияти ҳамда куч ва воситалари, шунингдек, тегишли ташкилотлар ходимлари иш олиб бормоқда. Ёнғин келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида ФВВнинг махсус лабораторияси ҳодиса жойида иш олиб бормоқда. Воқеа жойида ФВВ раҳбарлигида штаб ташкил этилган" дейилади расмий баёнотда.
Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг