Сенегал Африка миллатлар кубоги мусобақасида ғолиб бўлди
1 ой мобайнида Марокаш мамлакатида бўлиб ўтган Африка миллатлар кубоги мусобақаси якунланди. Кеча, 18 январь куни ушбу турнирнинг финал ўйини бўлиб ўтди. Унда мусобақа мезбони Марокаш терма жамоаси Сенегал билан куч синашди.
Учрашув 1:0 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган ягона голга экстра-таймларда «Вильярреал» футболчиси Папе Гейе муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Сенегал терма жамоаси ўз тарихида иккинчи марта ушбу турнирда ғалаба қозонди. Илгарироқ Садио Мане бошчилигидаги жамоа 2021 йил Камерунда бўлиб ўтган мусобақада ҳам чемпион бўлган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг