Сенатор Қозоғистонда умумхалқ референдумини мониторинг қилишда халқаро кузатувчи сифатида иштирок этди
Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Анвар Туйчиев жорий йилнинг 15 март куни янги таҳрирдаги Қозоғистон Республикаси Конституциясини қабул қилиш бўйича ўтказилган республика референдумининг мониторингида МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг халқаро кузатувчилар миссияси таркибида иштирок этди.
145 нафар депутатдан ташкил топадиган ва янги, кенгайтирилган ваколатларга эга бўлган бир палатали парламент – Қурултойни шакллантириш Конституция лойиҳасининг асосий янгиликларидан бири бўлди.
Уни шакллантиришда пропорционал сайлов тизимидан фойдаланилади, депутатлар ваколатларининг муддати эса 5 йилни ташкил қилади.
Вице-президент институтининг таъсис этилиши ва умуммиллий мулоқотнинг янги платформаси – Қозоғистон Халқ Кенгаши ташкил этилиши лойиҳа билан киритилаётган янгиликларидан бири ҳисобланади.
Сенатор республика референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини Остона шаҳри ва Акмолин вилоятида мониторинг қилди ҳамда сайлов участкаларига ташриф буюрди.
Референдум доирасида Қозоғистон Сенати Раиси Маулен Ашимбаев ва Қозоғистон Конституциявий суди раиси Элвира Азимова билан бўлиб ўтган учрашувларда янги Конституцияни қабул қилиш бўйича умумхалқ референдумига тайёргарлик кўриш жараёни ва унинг мамлакат сиёсий тизими ва давлат институтларини ривожлантиришдаги аҳамияти таҳлил қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Умумий мукофот жамғармаси 700 минг евро бўлган шахмат турнири якунланди
- Ўзбекистонда стейблкоинлардан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкин бўлади
- Шавкат Мирзиёев маданият ва туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди
- Президент уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Эрон мамлакат раҳбариятининг ўлдирилиши учун АҚШ ва Исроилни жавобгарликка тортмоқчи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг