Сенатор Наманганда экологик тадбирда иштирок этди ва сайёр қабул ўтказди

17:48 11 Апрель 2026 Сиёсат
288 0

Наманган вилоятига хизмат сафари доирасида Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Одилжон Маматкаримов бир қатор тадбирларда иштирок этди.

Жумладан, Наманган давлат техника университетида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Зиёлилар боғи»да кўчат экиш ишларида бевосита иштирок этди.

Тадбир давомида атроф муҳитни муҳофаза қилиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва ёшлар ўртасида экологик маданиятни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Таъкидланганидек, бундай ташаббуслар ҳудудларни ободонлаштириш билан бирга, ёш авлодни табиатга эҳтиёткорлик ва масъулият руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек, сенатор томонидан сайёр қабул ташкил этилди. Унда фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларни қийнаётган долзарб масалалар юзасидан атрофлича муҳокама ўтказилди.

Мурожаатлар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, масалаларни қонуний ҳал этиш бўйича масъул ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер