Сенатор Хоразм вилоятида ялпи мажлисда маъқулланган қонунлар мазмун-моҳиятини тушунтирмоқда
Хабарингиз бор, Сенат аъзолари ялпи мажлисда маъқулланган қонунлар ва муҳокама қилинган масалалар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш юзасидан ҳудудларда учрашувлар ўтказмоқда.
Жумладан, Сенатнинг аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Сайёра Абдикаримова Хоразм вилоятининг Боғот ҳамда Ҳазорасп туманларида бўлиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ҳамда туман идора ва ташкилотлар ходимлари билан мулоқот ўтказди.
Тадбир давомида 14-ялпи мажлисда маъқулланган қонунларнинг мазмун-моҳияти юзасидан батафсил маълумотлар берилди. Уларнинг аҳамияти, амалий натижалари ҳамда фуқаролар ҳаётида тутган ўрни атрофлича тушунтирилди. Шунингдек, мазкур ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш ва уларни кенг жамоатчиликка етказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, сенатор томонидан Боғот туманидаги 10 минг томошабинга мўлжалланган марказий ўйингоҳни капитал таъмирлаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, мавжуд камчилик ва муаммолар аниқланди.
Учрашувлар якунида фуқаролар томонидан ижтимоий-маиший масалалар юзасидан билдирилган мурожаатлар тингланди. Ҳар бир мурожаат масъул раҳбарлар томонидан кўриб чиқилиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг