Сенатда Жаҳон банкининг вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

16:01 03 Октябр 2023 Сиёсат
467 0

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Э.Гадоевнинг Жаҳон банки Бошқарув ва молиявий менежмент бўйича менежери Адриан Фоззард билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистонда давлат бошқарувини ислоҳ қилиш ва Жаҳон банкининг давлат молиясини бошқариш соҳасидаги кўмаги, Давлат бюджетини маблағлари сарфланиши устидан ўрнатилган парламент назорати масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, А.Фоззардга республикамизда 2021 йилдан буён давом этаётган Ташаббусли бюджет, ушбу жараёнлардаги очиқлик ва шаффофлик таъминланаётгани, жамоатчилик назорати билан бир қаторда Сенат томонидан ҳам парламент назорати олиб борилаётганлиги ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, учрашувда Сенат томонидан мақсадли бюджетлаштириш, бюджет жараёни ҳамда ҳар йилги “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш борасида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди.

Ўз навбатида, Жаҳон банки вакиллари Давлат бюджети очиқлиги борасида амалга оширилаётган ишларга ижобий баҳо бериб, бу борада кўмаклашишга тайёр эканлигини ҳамда илғор тажрибага эга давлатларнинг малакали мутахассисларини жалб қилишга кўмаклашишини билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер