Сенатда ёшлар билан учрашув: лицей ўқувчилари парламент фаолияти билан танишди
Олий Мажлис Сенатида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети академик лицейи ўқувчилари иштирокида учрашув ўтказилди. Тадбир давомида ёшларга парламент юқори палатасининг фаолияти, тузилиши, қонун ижодкорлиги жараёнидаги ўрни ва асосий ваколатлари ҳақида маълумот берилди.
Учрашувда сенаторлар ўзларининг иш тажрибаси ҳақида сўзлаб, қонунларни ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш ва қабул қилиш тартиби юзасидан тушунчалар берди. Очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Қайд этилганидек, бундай учрашувлар ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини ошириш, давлат бошқаруви тизимига қизиқишини кучайтириш ҳамда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Тадбир якунида ўқувчилар бу каби учрашувлар келгусидаги касб танлови ва шахсий ривожи учун фойдали бўлишини таъкидладилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Фаррух Зокиров ижодини кенг тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодга муносиб етказиш тўғрисида
- Закиров Фаррух Каримовични «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
- Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров шарафланди
- Эронда интернет узилиши 47 кундан бери давом этмоқда
- Польша билан иккинчи жаҳон уруши тарихи бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади
- WSJ: Европа АҚШнинг НАТОдан эҳтимолий чиқишига қарши захира мудофаа режасини ишлаб чиқмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг