Сенат раиси 4 эгизак онасининг ҳолидан хабар олди
Фото: Халқ сўзи
Олий Мажлис Сенати раиси Танзилла Норбоева Самарқанд вилоят перинатал марказига ташриф буюриб, 4 нафар эгизак фарзандларнинг онаси Меҳрибон Тоҳированинг ҳолидан хабар олди.

Гап шундаки, куни кеча ушбу марказда 4 эгизак – икки қиз ва икки ўғил бола жарроҳлик йўли билан дунёга келган. Қизлар 1860 ва 2060 грамм, ўғил болалар 2090 ҳамда 1800 грамм оғирликда туғилган.
— Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли тугатилди ва аёлнинг умумий аҳволи ўтказилган жарроҳлик амалиётига мос бўлиб, унга барча керакли муолажалар давом эттирилмоқда, — дейди Самарқанд вилоят перинатал маркази директори Лола Ҳамроева.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг