«SAZ LE-60» русумли автобусларнинг навбатдаги партияси пойтахтимизга олиб келинди

13:19 27 Июнь 2022 Жамият
845 0

Архив сурат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан, Тошкент шаҳар жамоат транспорти ҳаракат таркибини 673 дона электробус ҳамда 1063 дона ўрта ва катта сиғимли янги автобуслар билан янгилаш белгиланган.

Жорий йилнинг 24 июнь куни, «Samarqand avtomobil zavodi» МЧЖда ишлаб чиқарилган «SAZ LE-60» русумли автобусларнинг навбатдаги 10 донаси «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тасарруфига топширилди. 

Тез кунларда мазкур автобуслар белгиланган йўналишларда пойтахтимиз аҳолиси ва йўловчиларига хизмат кўрсатади.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, бугунга қадар Тошкент шаҳрига ушбу автобуслардан 50 дона олиб келинган бўлиб, эндиликда уларнинг сони 60 донага етди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер