Саъва қушларини ноқонуний сақлаб келаётган ҳуқуқбузарга чора кўрилди
Тошкент шаҳар Экология бошқармасига Чилонзор туманида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан саъва (кокил норчи) қушлари ноқонуний сақлаб келинаётганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушди.
Мурожаат Чилонзор тумани Экология ва Экопатрул бўлими давлат инспекторлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида туманнинг "Наққошлик" МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро М. М томонидан саъвалар ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди. Қушлар далолатнома асосида олиб қўйилди ва табиат бағрига қўйиб юборилди.
Шунингдек, мазкур ҳуқуқбузарликни содир этган фуқарога нисбатан МЖтКнинг 92-моддасига асосан баённома расмийлаштирилиб, 3 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг