Саудия Арабистонида Умрага рухсат этилди
Саудия Арабистони ҳукумати коронавирус пандемияси сабаб киритган изоляция чораларини бекор қилганидан сўнг, ибодат учун муқаддас саналган жойларга ташриф буюрувчи зиёратчилар Маккага яна қайтиб келишди. Бу ҳақда УзРепорт АА хабар берди.
Ҳаж сафари учун июль ойида рамзий маънода зиёратчиларнинг сони чекланган холда рухсат берилган эди.
Якшанба кунидан бошлаб эса кичик Хаж сафари ҳисобланган Умра зиёрати учун рухсат берилди.
Биринчи босқичда зиёратни кун давомида 6000 киши, яъни Саудия Арабистони фуқаролари амалга ошириши мумкин. Чет элликлар эса зиёратни 1 ноябрдан бошлаб амалга оширишлари мумкин бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг