Саудия Арабистонида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти кенг тарғиб қилинмоқда

10:16 07 Июль 2023 Дунё
592 0

Мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган «Ўзбекистоннинг сайёҳлик қишлоқлари» мақоласи El Nabaa – «Янгилик» - электрон газетасида нашр этилди. Мақола шунингдек, «Байрам арафасида... Ўзбекистонда энг чиройли сайёҳлик қишлоқлари қайси» сарлавҳаси остида Саудия Арабистонининг бир нечта оммавий ахборот воситаларида ҳам эълон қилинди.

Жумладан, «Alharir.info», «Watana News», «Nabd», «Nabd al Hadath», интернет нашрларида, Туристик янгиликлар агентлигининг «tna_media24» – Тwиттер саҳифасида 13 қисмдан иборат махсус репортаж берилди ҳамда «Nabd al Hadath» интернет нашрининг Тwиттер саҳифаларида кенг ёритилди.

Бу лойиҳа республикамизнинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада ошириш мақсадида Маданият ва туризм вазирлиги билан Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги Элчихонаси билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Қуйида Саудия Арабистони ОАВларида эълон қилинган медиаматериаллар билан танишишингиз мумкин: 

 «Ўзбекистон туризм салоҳияти»

«Ўзбекистон саудиялик туристларни визасиз тартиб билан қутлайди»   

 «Самарқанд. Ўзбекистондаги сайёҳлик шаҳарларининг рамзи»                                                     

«Ўзбекистон туристик сафарлари Халиж давлатлари сайёҳларини ўзига жалб қилмоқда»     

 «Ўзбекистон... Спорт туризмидаги сўнгги ривожланишни намойиш этмоқда»                                  

«Араб Cоунтриес Мутаwафа компанияси Ўзбекистон зиёратчиларини Саудия қаҳваси билан кутиб олди»

«Ўзбекистон туризм салоҳияти... Қадимий тарих ва ранг-баранг маданият»                         

«Бухоро... Ўзбекистоннинг энг машҳур туристик шаҳри»     

«ЮНEСКО Ўзбекистоннинг Хива шаҳрини жаҳон мероси сифатида қабул қилган»                     

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги Бош консулхонаси ҳамда «Swift news» электрон нашри таҳририяти ўртасида бир йиллик муддатга ўзаро ҳамкорлик битими имзоланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер