Саудия Арабистони Умра зиёратчиларининг мамлакатга киришини вақтинчалик тақиқлади

10:15 27 Февраль 2020 Дунё
1451 0

Фото: www.google.com

Саудия Арабистони расмийлари Макка шаҳрида Умра амалини бажариш ва Мадинада Набавий Масжидни зиёрат қилиш учун келадиган фуқароларнинг мамлакатга киришини вақтинча тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда подшоҳликнинг Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган.

Бундан ташқари, Ташқи ишлар вазирлиги “янги коронавируснинг тарқалиши хавфи” бўлган мамлакатлар фуқароларининг сайёҳлик визалари бўйича кириши тўхтатилаётгани ҳақида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, янги типдаги коронавирус 2019 йилнинг декабрида Хитойнинг Хубэй провинциясида тарқалди. Мазкур касалликка чалинганлар сони ҳозирда қарийб 80 мингга яқинлашди, 2715 киши вафот этди, 29 минг киши тузалди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер