Саудия Арабистони Ҳажга рўйхатдан ўтказишни бошлади
Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра вазирлиги ўз веб-сайтида бу йил ҳаж қилишни хоҳловчилар учун рўйхатдан ўтишни очди. Марва Тур маълумотларига кўра, 10 минг зиёратчиларнинг 70 фоизи қиролликда истиқомат қилувчи чет элликлар, қолган 30 фоизи Саудия фуқаролари бўлади.
Шу билан бирга, Саудия фуқаролари орасида ҳаж қилувчилар фақат коронавирус билан касалланиб тузалган шифокорлар ва хавфсизлик хизмати ходимлари бўлиши мумкин.
Чет эл фуқароларига келсак, фақат илгари Ҳаж амалини бажармаган ва сурункали касалликларга дучор бўлмаган 20 дан 50 ёшгача бўлган зиёратчилар мурожаат қилишлари мумкин.
Хабар қилинишича, барча зиёратчилар Ҳаждан олдин ва кейин 14 кунлик карантиндан ўтиши керак.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг