Сартарошхона хизматлари нархлари ошган
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг декабрь ойида сартарошхона хизматлари нархлари ноябрь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 1,2 фоизга ошган.
Сартарошхона хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 26,7 фоизга ўсгани кузатилган.
2022 йилнинг декабрь ойида ўтган ойга нисбатан:
— Аёллар учун сартарошхона хизматлари нархлари - ўртача 1,2 фоизга ошган.
— Эркаклар учун сартарошхона хизматлари нархлари - ўртача 1,3 фоизга ошган.
Косметолог хизматлари ўртача 1,3 фоизга ошгани кузатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг