Самвел Бабаян Хитой клуби бош мураббийлигидан ҳам кетди

17:49 05 Октябр 2020 Спорт
1199 0

Хитой биринчи лигасида иштирок этаётган «Чангчун Ятай» клуби бош мураббий, ўзбекистонлик Самвел Бабаян ишдан кетганини эълон қилди. Бу ҳақда UzReport ахборот агентлиги хабар берди.

Бабаян бу жамоани 2019 йилнинг декабридан бери бошқариб келаётганди. «Чангчун Ятай» жорий мавсумда 7 та ўйиндан кейин 14 очко тўплаган ҳолда гуруҳда 2-ўринни эгаллаб турганди.

Самвел Бабаян нега истеъфога чиқарилгани ҳақида хабар қилинмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер