Самолёт ҳалокати: Қурбонлар сони 120 кишига етди
Жанубий Корея расмийлари Жанубий Кореянинг Жеолланам-до провинциясидаги Муан аэропортида юз берган самолёт ҳалокатида 120 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.
Расмийлар ҳалокатга учраган Boeing 737-800 самолётининг деярли барча йўловчилари (175) ва экипаж аъзолари (6 киши) ҳалок бўлганини тан олишади. Улардан 2 нафари тирик қолган. Jeju Air авиакомпанияси ҳалок бўлганларнинг оилаларига ёрдам кўрсатишга ваъда берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокат қушлар билан тўқнашув натижасида қўниш мосламасининг носозлиги туфайли юз берган. Экипаж самолётни қўндирмоқчи бўлган, бироқ самолёт тезлигини пасайтира олмаган ва учиш-қўниш йўлаги охиридаги конструкцияга урилиб, ёнғинга сабаб бўлган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг