Самарқанддаги новвойхонада 277 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди

10:34 17 Март 2026 Жамият
171 0

Самарқанд шаҳрида ўзбошимчалик билан 277 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона фош этилди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Қайд этилишича, «Ўзэнергоинспекция» томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида фуқаро Н.Л. га қарашли новвойхонада ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.

Маълум бўлишича, ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 277 миллион сўмлик зарар етказилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер