Самарқанддаги АЁҚШда даҳшатли портлаш юз берди, қурбонлар бор
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 7 май куни соат тахминан 15:06 ларда Каттақўрғон тумани «Қуштепа» МФЙда жойлашган «Йигитали» МЧЖга қарашли АЁҚШ ҳудудида юз берган.

Шохобча ҳовлисида «ЗИЛ» русумли автомашина ер устки қисмида жойлашган 2 та — ҳажми 10 м3 бўлган ёқилғи сақловчи сиғимларига солярка қуяётган вақтида ёнғин содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, чақнаш оқибатида 2 нафар фуқаро вафот этган ва 1 нафар фуқаро тан жароҳати билан тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг