Самарқандга инфо-тур ташкил этилди

13:12 16 Октябр 2020 Жамият
1351 0

Самарқанд шаҳрида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги кўмагида вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти томонидан 16-17 октябрь кунлари оммавий ахборот воситалари ходимлари учун инфо-тур ташкил этилди. 

Инфо-тур давомида даставвал, «Ипак йўли» туризм халқаро университетининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Тадбир давомида Самарқанд вилояти А.С. Пушкин номидаги қайта таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилган ахборот-кутубхона марказининг очилиш маросими ўтказилди. Маълумотларга кўра, «Ипак йўли» халқаро туризм университети хиёбонида жойлашган ушбу кутубхона 1911 йилда барпо этилган бўлиб, кутубхона фондида 643 мингдан зиёд китоблар мавжуд. Улардан 7000 таси нодир китоблар саналади. 

Айни пайтда иштирокчилар Самарқанд туманида жойлашган «Конигил» туризм қишлоғининг очилиш маросимига йўл олди. 

Батафсил кейинги хабарларда. 

Юлдуз Ўрмонова 
(«Халқ сўзи»)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер