Самарқандда янги хусусий тиббий марказ иш бошлади
Самарқанд шаҳрида “Med-expert” хусусий тиббиёт маркази фойдаланишга топширилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, 80 ўринга мўлжалланган ушбу тиббиёт марказига МДҲ ва Ўрта Осиё давлатлари орасида ягона бўлган замонавий тиббий асбоб-ускуналар ўрнатилган.

Мазкур марказда 2021 йилда жарроҳлик бўлимини ҳам ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, унда 10 дан ортиқ жарроҳлик амалиётларини ўтказиш имконияти яратилади. Шунингдек, тиббий хизмат кўрсатиш қуввати бир неча баробарга ошади.

Янги тиббиёт марказининг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Э. Турдимов ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этиб, унинг имкониятлари билан яқиндан танишди.
Абдулазиз Йўлдошев
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг