Самарқандда уйда қамалиб қолган чақалоқ онасига беталофат топширилди
Самарқанд вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, вилоят марказидаги уйлардан бирида 8 ойлик чақалоқ уйда қамалиб қолгани тўғрисида мурожаат келиб тушган.
Воқеа кеча, 10 октябрь куни кечги пайтда содир бўлган. Сартепа масканидаги хонадонлардан бирида яшовчи аёл соат 21:15да ФВБ навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб ёрдам сўраган.
Бошқарманинг қутқарув отряди қутқарувчилари айтилган манзилга зудлик билан етиб бориб, қулфланиб қолган эшикни беталофат очиб, жажжи қизалоқни онасига соғ-саломат топширди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг