Самарқандда СССР паспорти билан юрган фуқарога ID карта берилди
Фото: Адлия вазирлиги
Самарқанд вилояти Қўшработ туманида шу вақтга қадар СССР паспорти билан юрган аёлга ИД карта берилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 1972 йил 21 декабрда Нурота туманида туғилган фуқаро Кубаева Онархол Холдоровна Қўшработ тумани «Қувкалла» маҳалласида истиқомат қилиб, 1992 йилда Паяриқ тумани «Накурт» маҳалласига келин бўлиб тушган.
Фуқаро узоқ вақт давомида эътиборсизлиги ҳамда оилавий шарт-шароитларининг етарли даражада бўлмагани сабабли собиқ иттифоқ — СССР паспорти билан яшаб келган. У мазкур масала бўйича аввал МФЙ ходимлари, ички ишлар ёки ФҲДЁ органларига мурожаат қилмагани сабабли собиқ иттифоқ паспорти Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортига алмаштирилмаган.
Ушбу ҳолат юзасидан Қўшработ ва Паяриқ туман адлия бўлимлари ва Паяриқ туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан ўзаро ҳамкорликда зарур чоралар кўрилиб, кеча, 14 март куни фуқаро Онархол Кубаевага Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ID картаси расмийлаштириб берилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг