Самарқандда соф қуйма олтинни сотаётган шахслар ушланди

14:14 30 Апрель 2024 Жамият
875 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан Нарпай туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.Ғ. ва И.К. таркибида тилла зарралари мавжуд бўлган қумларни ноқонуний равишда қазиб олиб, қайта ишлаш орқали танга шаклига келтирилган соф қуйма олтинни фуқаро З.И.га 2 000 АҚШ доллари ва 180 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Экспертиза хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган модданинг оғирлиги 143,9 граммни ташкил қилиб, таркибида 99,5 фоиз соф олтин ва 0,06 фоиз кумуш мавжудлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер