Самарқандда қўлбола алкоголь маҳсулотлари тайёрланадиган цех фаолияти фош этилди

16:02 03 Март 2022 Жамият
822 0

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Самарқанд вилояти Нарпай туманида алкоголь маҳсулотларини қўлбола усулда тайёрлаб сотаётган яширин цех фаолияти фош этилди. Бу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Нарпай тумани бўлимлари томонидан ИИБ билан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.

Хабарга кўра, тумандаги “Зирабулоқ” МФЙда яшовчи фуқаро У.И. ўз уйида яширин цех ташкил қилиб, турли алкоголь маҳсулотларини "QARATAW" номли алкоголь маҳсулотининг бўш шишаларига қуйиб тайёрлаган.

Фуқаро ушбу бренд остида қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларини “Мирбозор” деҳқон бозори атрофида муомалага киритиб келганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан умумий қиймати 215,5 млн сўмлик 8 555 дона турли хил номдаги алкоголь маҳсулотлари, 1 455 дона акциз маркалар ва асбоб ускуналар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер