Самарқандда «Nexia-2» пиёдани уриб кетди
Самарқанд шаҳрида «Nexia-2» пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йил 8 апрель куни соат 12:00 ларда Самарқанд шаҳар Ибн Сино кўчаси бўйлаб Бўстонсарой кўчаси томонга қараб ҳаракатланиб кетаётган «Nexia-2» русумли автомашина кетаётган вақтида, йўлнинг белгиланмаган қисмини кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида фуқарога тан жароҳати етмаган ҳамда у шифохонага мурожаат қилмаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Барча пиёдалардан йўлнинг белгиланган қисмидан кесиб ўтишларини ва ҳайдовчилардан пиёдаларга эътиборли бўлиб, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз», дейилади ЙҲХБ хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг