Самарқандда иккита китоб тақдимоти бўлиб ўтди

16:43 23 Июль 2019 Жамият
1151 0

Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан “Миллий тикланиш“ демократик партияси ҳамкорлигида Самарқанд шаҳридаги “Зилолбахт“ меҳмонхонасида Марказ томонидан нашр этилган “Ёш ота-она китоби“ ва “Бахтли бола маънавияти“ номли китобларнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Республика Маънавият ва маърифат маркази матбуот хизмати хабар берди.

Республика Маънавият ва маърифат марказида ёшлар тарбияси масалаларида ўзига юклатилган вазифалардан, жумладан, Президентимизнинг 2018 йил Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида билдирилган фикрларидан келиб чиқиб, шунингдек, 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сонли қарорида “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида жамиятда узлуксиз маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишнинг стратегик йўналишлари, таъсирчан, креатив ва инновацион услубларини ишлаб чиқиш юзасидан “Узлуксиз маънавий тарбия” маърифий трилогияси тайёрланди. Ушбу трилогиянинг биринчи қисми “Ёш ота-она китоби” – 3 ёшгача бўлган гўдак болалар тарбиясига, иккинчи қисми “Бахтли бола маънавияти” қўлланмаси бўлиб, 3-7 ёшли болаларнинг маънавий-аҳлоқий тарбиясига бағишланган.

Қўлланмалар педагогик хрестоматия хусусиятига эга. Бу эса унинг янада қизиқарли, ранг-баранг, методикаларга бой бўлишига хизмат қилади. Уни тайёрлашда Республика Маънавият ва маърифат маркази қошидаги педагог-психолог олимлардан иборат “Олимлар клуби”нинг давра суҳбатларидан, ОАВ материалларидан, амалий тадқиқотлар, ёш ота-оналар, тажрибали бобо-момолар билан ўтказилган суҳбатлар, сўровлар натижаларидан фойдаланилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ҳудудий бўлимлари раҳбар ва масъул ходимлари иштирокида ўтган тақдимот маросимида қатнашчиларга “Ёш ота-она китоби” ва “Бахтли бола маънавияти” номли китоблар тақдим этилди ҳамда қўлланмалар асосида болалар маънавияти юксалиши юзасидан қилиниши лозим бўлган ишлар ҳар бир ташкилотлар бўйича вазифалар белгилаб олинди.

“Ёш ота-она китоби” ва “Бахтли бола маънавияти” номли китобларнинг тарғибот-ташвиқот ишлари республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер