Самарқандда икки соатда сайловчиларнинг 21 фоизи овоз берди

11:05 24 Октябр 2021 Жамият
500 0

Фото: Халқ сўзи

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси раиси Ф.Тошев иштирокида брифинг ўтказилди. Унда қайд этилишича, 7-Самарқанд сайлов округи ҳудуди, яъни Самарқанд вилоятидаги 1111 та сайлов участкасининг барчасида бугун эрталаб соат 8.00 да овоз бериш жараёнлари бошланди.

Бугун соат 10.00 ҳолатида округ бўйича 471 минг 668 нафар сайловчи, ёки округ бўйича сайловчилар умумий сонининг 21 фоизи овоз беришда иштирок этди.

Сайлов участкаларида овоз бериш жараёнларини белгиланган тартибда мандат берилган сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, аккредитациядан ўтган оммавий ахборот воситалари ходимлари ва халқаро кузатувчилар кузатиб бормоқда.

Округ бўйича 16 та, ҳар бир туман, шаҳардан биттадан сайлов участкасидаги жараёнлар онлайн видео-трансляция қилинмоқда.

А. Йўлдошев, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер