«Микрокредитбанк» Самарқанд филиали раҳбари пора билан ушланди
Ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан коррупцияга қарши курашиш доирасида олиб борилаётган кенг қамровли тадбирларга қарамай баъзи бир мансабдор шахслар ҳали ҳамон нафсини жиловлаш ўрнига билиб туриб тикан босмоқда. Мазкур тоифадаги манфур шахсларга эса жамиятимизда жазо муқаррар. Самарқанд вилояти ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир бунинг яққол мисолидир.
Қайд этилишича, Микрокредитбанкнинг Самарқанд филиали раҳбари 1982 й.т. Б.Ҳ., Самарқанд шаҳридаги МЧЖга 2 миллиард сўм кредит ажратиб бериш эвазига тадбиркордан 10.000 АҚШ доллари миқдорида пора сўрайди. Чорасиз қолган тадбиркордан, даставвал 4.000 АҚШ доллари олади. Сўралган пулнинг қолган 6.000 АҚШ долларини олаётган вақтида эса порахўр банк раҳбари ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда, мансабдорга нисбатан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг