Самарқандда «ажал оғуси»ни 10 минг долларга пуллаётган шахслар ушланди
Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилоятида гиёҳвандлик моддасини шартли харидорга сотмоқчи бўлган икки нафар шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йил 23 август куни Самарқанд вилояти ИИБ ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Жомбой ва Ургут туманида яшовчи икки нафар шахс шартли харидорга 700 грамм гашиш гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг