Самарқандда 2 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди
Фото: ИИБ ЙҲХБ
Самарқанд вилоятида жойлашган «Юқори нуқта» ЙПХ масканида ката миқдордаги истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулоти тўхтатиб қолинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 14 февраль кунидан 15 февраль кунига ўтар кечаси Булунғур туманида жойлашган «Юқори нуқта» ЙПХ масканида Наманган-Самарқанд йўналишида кетаётган, 1997 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги «SHINERAY T30» русумли автомашина тўхтатилиб, тегишли тартибда текширилган.
Текширув натижасида транспорт воситасининг юкхонасида 2 тонна мол гўшти борлиги аниқланган.
«Самарқанд вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги давлат маркази»да текширилганда, гўшт истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлган. Шундан сўнг у белгиланган тартибда йўқ қилинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг