Самарқанд ва Сирдарёда 1,3 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди

12:52 05 Март 2025 Жамият
282 0

Самарқанд вилоятида 819,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспекция» АЖ хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат «Ўзенергоинспекция» Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида аниқланган. Оқдарё туманида яшовчи фуқаро Б.Р. «Лойиш» МФЙда жойлашган новвойхонасида газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, табиий газдан ноқонуний фойдаланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик ортидан газ таъминоти корхонасига 819,9 миллион сўмлик зарар етказган.

Таъкидланишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Бош прокуратура берган маълум маълумотда эса Сирдарё вилояти Сирдарё туманида 489 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқлангани ҳақида сўз боради.

Келтирилишича, «У.Н.П.» оилавий корхонаси раҳбари Ф.М. корхонага қарашли нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехини ўзбошимчалик билан тармоққа улаган.

Ҳолат бўйича Ф.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (Ўғирлик жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер