Самарқанд, Қашқадарё ёки Тошкент: қайси ҳудудда битирувчилар кўпроқ?

15:40 24 Май 2025 Жамият
409 0

2024/2025 ўқув йилида Ўзбекистон бўйлаб барча мулкчилик шаклидаги умумий ўрта таълим ташкилотларининг 11-синфини 455,2 минг нафар ўқувчи битириши кутилмоқда. Бу кўрсаткич ўтган 2023/2024 ўқув йилига нисбатан 49,2 минг нафарга ёки 12,1 фоизга кўпроқни ташкил этади.

Миллий статистика қўмитаси Матбуот хизматига кўра, битирувчиларнинг 243,1 минг нафарини қизлар, 212,1 минг нафарини ўғил болалар ташкил этади.

2025 йилда битирувчи ўқувчилар сони ҳудудлар кесимида турлича. Энг кўп битирувчи Самарқанд вилоятида қайд этилган — 51 875 нафар. Ундан кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 47 068 нафар, Қашқадарё — 44 670 нафар ва Тошкент шаҳри — 41 132 нафар битирувчи билан туради. Бу ҳудудларда аҳоли сони юқори бўлиб, таълим муассасалари сони ҳам кўп эканини англатади.

Қолган ҳудудларда битирувчилар сони қуйидагича: Андижон вилояти — 39 598 нафар, Наманган — 37 476 нафар, Сурхондарё — 35 997 нафар, Тошкент вилояти — 35 764 нафар, Хоразм — 29 074 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси — 25 987 нафар, Бухоро — 23 619 нафар, Жиззах — 18 367 нафар, Навоий — 13 427 нафар ва Сирдарё — 11 105 нафарни ташкил этмоқда.

Мазкур статистик маълумотлар мамлакатда таълим тизими кенгайиб бораётгани ва ёшлар сони ўсишда давом этаётганини кўрсатади. Шу билан бирга, бу маълумотлар таълим ресурсларини тўғри тақсимлаш ва олий таълим муассасаларига қабул жараёнларини самарали режалаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер