Самарқанд аэропорти уч кунга ёпилади

15:22 19 Август 2022 Жамият
720 0

Фото: president.uz

Самарқанд халқаро аэропорти Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити вақтида барча турдаги рейсларни қабул қилишни вақтинча тўхтатади. Бу ҳақда AviaAlertsUZ Телеграм каналида хабар берилди.

14 сентябрь 00:01 дан 17 сентябрь 00:01 гача бўлган даврда тижорат режали ва мунтазам бўлмаган йўловчи ва юк рейсларини қабул қилиш чекланади.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТ саммити 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер