Самарада меҳнат мигрантлари қандай муаммога дуч келди?
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара шаҳридаги ваколатхонасига мазкур ҳудуддаги қурилиш объектида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар томонидан ойлик маошлари тўланмаётгани юзасидан мурожаат қилинган.
Ваколатхона ходимлари Самара шаҳри, Н.Панов кўчасида жойлашган қурилиш объектига бориб, меҳнат мигрантлари ва иш берувчи билан учрашув ўтказди.
Музокаралар натижасида 13 нафар фуқаронинг 800 минг рубль миқдоридаги иш ҳақи тўланмаётгани маълум бўлди. Шундан сўнг, иш берувчи вакили ва унинг ўзбекистонлик ҳамкори пулларини харажат учун ишлатгани, тез орада меҳнат мигрантлари иш ҳақининг яримини (400 минг рубль) тўлашини билдирди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг