Саксовул ўсимлигини ноқонуний чопган фуқаролар жазоланди

12:22 30 Август 2023 Жамият
428 0

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Муборак тумани бўлими давлат инспекторлари томонидан экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. 

Тадбир давомида “Истиқлол” МФЙ да яшовчи 3 нафар фуқаро томонидан ноқонуний равишда саксовул ўсимлиги чопиб олингани аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. 

Ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига 1 млн 650 минг сўмдан, жами 4 млн 950 минг сўм маъмурий жарима қўлланилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер