Саккиз ҳафтадан буён дунёда CОVID-19 дан ўлим кўрсаткичлари ортмоқда — ЖССТ раҳбари
Фото: Иллюстратив cурат
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебреесус 2022 йилнинг декабрь ойидан буён дунёда коронавирус қурбонлари сони ортиб бораётганини маълум қилди.
— Қарийб икки ойдирки, COVID-19 оқибатида ҳафталик ўлим кўрсаткичлари муттасил ўсмоқда, — дейди ЖССТ раҳбари. — Бу даврда касаллик Ер юзи бўйича 170 минг нафардан ортиқ кишини ҳаётдан олиб кетди ва бу фақат бизга маълум рақамлар. Реал статистика эса бундан ҳам юқори бўлиши мумкин.
Унинг қайд этишича, ушбу ҳафта CОVID-19 бўйича фавқулодда қўмитанинг мажлисида коронавирус пандемиясини бекор қилиш ёки узайтириш масаласи муҳокама қилинади.
— Ҳозирги вазият бундан уч йил аввалги эпидемиологик ҳолатга нисбатан яхшироқ бўлсада, аммо жамоавий иммунитет ҳали етарли даражада эмас, — дейди Т. Гебреесус. — Кўп аҳоли қатлами ҳануз бустер доза билан эмланмаган. Бу эса хавотирланишимиз учун асосли далилдир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг