Сайёр қабул: мурожаатларга жойида ечим топилди
Ҳарбий прокуратура органлари томонидан Қуролли Кучлар вазирлик ва идоралари ҳамкорлигида мунтазам равишда оммавий сайёр қабуллар ўтказилиб, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари муаммоларини ижобий ҳал этиш чоралари кўриб келинмоқда.
Навбатдаги қабул Тошкент вилоятининг олис ҳудудидаги Бекобод шаҳрида ўтказилди.
Унда Бош прокурор ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Б.Кудратходжаев иштирок этди.
Қабулда 300 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзолари иштирок этиб, 56 та мурожаат тингланди, шундан 23 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 33 таси бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг