Сайловда ҳарбий хизматчилар ҳам фаол иштирок этмоқда
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз, Какайди ҳамда Хайробод гарнизонларида жойлашган сайлов участкасида ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайлов уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Сайлов жараёнларида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар иштирок этиб, ўзлари танлаган муносиб номзодларга овоз бермоқда.

Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг