Сайловчиларнинг мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ғайрат Абдиев Ургут туманида бўлиб, ўз сайловчилари билан учрашувлар ташкил қилмоқда. Халқ вакили тумандаги Испанза маҳалласи ва 64-мактабда сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.
Унда сайловчилар қонун ижодкорлиги янгиликлари, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар.
Шунингдек, депутат 64-мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари билан мулоқот қилиб, Конституциямизнинг 29 йиллиги муносабати билан барча йиғилганларни табриклади. Учрашувдан сўнг депутат «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида эзгу ташаббусни қўллаб қувватлаб, мактабда манзарали ва мевали дарахтлар экишди.
Шундан сўнг депутат сайловчилар билан мулоқот қилди. Учрашувларда фуқаролар фикр-мулоҳазаларини батафсил эшитиб, мурожаатни туманнинг мутасадди ташкилот раҳбарлари билан жойига чиқиб ўрганди. Жумладан, Ургут туманидаги Испанза маҳалласида электр энергияси, тоза ичимлик суви, суюлтирилган газ, йўл масалаларидаги мурожаатлар тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этиладиган бўлди. Ушбу масалалар назоратга олинди.
Шунингдек, халқ вакили 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Испанза қишлоғидаги 2 - гуруҳ ногирони Турсунов Асад бобо оиласида бўлди. Асад бобо соғлиғини тиклаш учун ордер олиш тўғрисида мурожаат қилди. Депутат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси орқали боғланиб, мурожаатнинг жойида ҳал этилишда амалий ёрдам кўрсатди.
Депутат учрашувлар давомида жойларда кўтарилган масалаларни масъул ташкилотлар билан ҳамкорлик қилган ҳолда жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратиш бўйича режалар ишлаб чиқди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг