Саиджамшид Жафаров IBA Asian камарини қўлга киритди
Архив сурат
Бокс бўйича Қозоғистонда ташкил этилган «IBA Чемпионлар оқшоми»нинг марказий жангида ўзбекистонлик Саиджамшид Жафаров мезбон спортчи Талгат Шайкенга қарши баҳс олиб борди.
Саккиз раунд давом этган беллашувда ҳамюртимиз рақибини очколар ҳисобида мағлубиятга учратди. Айтиш жоизки, бу Саиджамшиднинг профессионал боксдаги илк ғалабаси ҳисобланади.
Талгат эса шу пайтга қадар профессионали боксда 9 жанг ўтказиб, барчасида ғалабага эришганди. Ушбу беллашувларнинг бештасида у рақибларини нокаутга учратган.
Саиджамшид ҳаваскор боксда икки карра Осиё чемпиони бўлган. 2023 йилда ўтказилган жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг